Де Брюйне АПЛда 100та ассист қайд этди

Aslanov Jasurbek
9 апр 2023
Кевин Де Брюйне Англия Премьер-лигасида 100-голли пасини берди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси "Саутгемптон"га қарши АПЛнинг 30-тур баҳсида Эрлинг Холандга голли пас берди.

Де Брюйне Премьер-лигада 100та ассистга энг тез эришган футболчига айланди. Бунинг учун унга 237та баҳс керак бўлди. Аввалги рекорд Сеск Фабрегасга тегишли эди (293та ўйин).

АПЛда 100тадан ортиқ ассист амалга оширган футболчиларнинг сони 5 нафар: Райан Гиггз (162), Фабрегас (111), Уэйн Руни (103), Фрэнк Лэмпард (102) ва Де Брюйне.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports