UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Де Брюйне: "Англия ва Франция Евро-2020 фаворитлари ҳисобланади" Янгиликлар

Де Брюйне: "Англия ва Франция Евро-2020 фаворитлари ҳисобланади"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ва Белгия терма жамоси аъзоси Кевин Де Брюйне келаси йил бўладиган Европа чемпионатида кучли ўйин кўрсатиши мумкин бўлган терма жамоалар номини айтиб ўтди.

"Бир ҳафта олдин Англия термаси йигитларига улар Европа чемпионатида ғолиб бўлиши кераклигини айтдим. Ўйлашимча, Англия билан бир қаторда Франция ҳам Евро-2020 мусобақаси фаворити ҳисобланади. Англия аллакачон жамоа ўзагини шакллантириб бўлди. Ёш футболчилар терма жамоага секин-аста қўшилиб боришмоқда. Инглизларни ёрқин келажак кутиб турибди. 

Англия Евро-2020да чемпион бўладими? Билмадим, Англия чемпион бўла оладиган ягона жамоа эмас. Аммо, кейинги ўн йилликда уларда ажойиб имконият бўлади", - дея Де Брюйненинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.

Эслатиб ўтамиз, Англия ўтган йили Россияда ўтказилган Жаҳон кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва учинчи ўрин учун баҳсда белгияликларга имкониятни бой бериб қўйганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика