UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Даврон Ҳошимов: "Нафт"га қарши ўйин қийин кечишини билардик" Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: "Нафт"га қарши ўйин қийин кечишини билардик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" (2:1) учрашувидан сўнг микст-зонада мезбонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Рақибни жиддий тарзда ўрганиб чиққан эдик. "Нафт" футболчилари стандартлардан жуда хавфли эканлигини бугун ҳам амалда исботлади", - дейди Даврон Ҳошимов.

- Бугунги об-ҳаво ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?
- Об-ҳаво у қадар қийинчилик туғдирмади. Аммо рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди ва ўйин оғир кечди.

- Иккинчи бўлим бошида бир киши кам бўлиб қолдинглар. Шунда ҳавотир бўлмадими?
- Албатта барчада ҳавотир бўлади. Аммо сардоримиз Кахи Махарадзе барчамизни ўзимизга келиб олишимизни таъминлади. Барчамиз бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

- Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Нафт" кучли жамоа эканини билардик. Уларнинг ўйинларини деярли ҳар куни кўриб чиққандик. Рақибимизнинг плей-оффдаги "Ал Жайиш"га қарши учрашувини томоша қилиб кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик.

- Бугун ўз ўйингизни неччига баҳолайсиз?
- Ўзимнинг ўйинимни 4 баҳога лойиқ деб биламан.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика