Даврон Ҳошимов эртага "Тракторсози"га қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
14 мар 2016, 11:33
Эртага ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Тракторсози" учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувда "шерлар" сафида ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов майдонга туша олмайди. Сабаби футболчи "Ал Ҳилол"га қарши ўтган иккита ўйинда иккита сариқ карточка олди.

"Пахтакор" сафида Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов ва Камолиддин Тожиевда биттадан сариқ карточка мавжуд.

Эртанги ўйин соат 17:00да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›