UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  357 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  33 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ҳозир бирон сўз айтишга куч топиш қийин бўлаяпти. Вазият қандайдир бир даҳшатли тушга ўхшайди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди, мақсад 3 очкога қаратилганди. Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 2:0 ютиб туриб якунда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Футболчилар олдинроқ хотиржамликка берилишди. Футбол 90 дақиқа ўйналишига яна бир бор исбот. Биз охиригача курашиш ҳақида кўрсатма бергандик.

- Санъат Шиховнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунингдек Шиховда озроқ жароҳат ҳам бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдик, акс холда режада Шиховни алмаштириш йўқ эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида ҳам ҳозир бирон гап айтиш қийин.

- Ўйин 2:2 бўлиб турган вақтда Илҳомжон Ваҳобовни туширдингиз. Бу вазиятда ҳужумчини ўйинга ташлаган яхши эмасмиди?

- Захирамизда ҳужумчининг ўзи йўқ эди. Масалан Анвар Ҳожимирзаев ўйинга тайёр эмас. Муроджон Комиловни "Сурхон"нинг баланд бўйли ҳимоячиларига қарши туширишни билмадим. Ҳозир ютқазганда "мумкин эди" қабилидаги гаплар кўпаяди.

74-дақиқада бундай узоқ масофадан гол ўтказвориш жамоани кайфиятига таъсир қилади. Рақибга эса бу мотивация. Менимча, 2:0 жуда ёмон ҳисоб. Кетма-кет иккинчи ўйинда аламли мағлубиятга учрамоқдамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика