

- Аввало келаётган Рамазон ойи билан барчани муборакбод этаман. Ўйин ҳақида тўхталсам, учрашувни жуда яхши бошладик. Лекин кейинроқ тахминан 20-25 дақиқа ташаббусни “Андижон”га бериб қўйдик. Натижада ўзимиз йўл қўйган 2 та хато эвазига дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Тўғри, 2 та гол ўтказиб юбордик. Лекин сафарда дуранг қайд этиб, очко олиш – дебютант жамоа учун яхши натижа. Бугун жароҳат сабаб бир қатор футболчилар жамоамизга ёрдам бера олишмади. Лекин уларнинг ўрнига майдонга тушган футболчилар шерикларининг йўқлигини билинтиришмади. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан мамнунман, уларга раҳмат айтаман, - деди мутахассис.



