UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  5 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  4 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

Даврон Файзиев: “Мен ўз жамоамни таний олмаяпман” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Мен ўз жамоамни таний олмаяпман”

“Динамо” – “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, Қурбон ҳайити билан барчани табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кайфият жуда ёмон. Сабаби, мен ўз жамоамни таний олмаяпман. Кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учраяпмиз, бу сафар ҳам жуда аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдик.

Йигитларимизда ўзларига нисбатан ишонч йўқолгандек ёки футболчиларимиз ўзларини рақибдан устун қўётган бўлиши мумкин. Бугунги учрашув 6 очколик эмас, ҳаттоки 9 очколик баҳс эди. Бизга ҳам, рақибларимизга ҳам бугун ғалаба жуда зарур эди. Мағлубият учун узр сўрайман, бунда мураббий сифатида айбдорман. Камчиликларни батараф этиб, ўз ҳолимизга қайтишимиз шарт.

Афсуски, олдинги турларда бўлгани каби, рақиблар яримта имкониятни голга айлантиришмоқда, биз эса қатор голли вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз, ахир мен мураббий сифатида майдонга тушиб гол ура олмайман, йигитлар ўз маҳоратларини ишга солиб, ўз устларида янада кўпроқ ишлаб, гол уришлари лозим. Меҳмонлар вазиятдан фойдаланишди, биз эса йўқ. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Омад ҳам биз томонда эмасди. Худдики бизни сеҳрлашгандек, дарвозага кириши керак бўлган тўп ҳам голга айланмаяпти.

Йигитларимизни шижоат ва ҳаракатига эътирозим йўқ, шунчаки баъзида оддий вазиятларда болаларча йўл қўйилаётган хатоларни кўриб, Суперлига футболчиларига бундай хато қилиш ярашмайди, дейсиз.

- Даврон ака, “Динамо” 20 дақиқача бир киши кўп бўлиб ўйнади. Ўшанда жамоа олдида қандай ўйланган режа бор эди?

- Режамиз узун масофадаги паслар орқали эмас, кичик узатма ва комбинациялар орқали рақиб жарима майдонида босим яратиш эди. Бунда қанотлардан кўпроқ паслар керак эди. Аммо бир киши кам ўйнаётган жамоа ҳимоясига қанотлардан босим қила олмадик. Шу боис, мен бу жамоамни таний олмадим деяпман. Жамоа кўрсатмаларимни бажара олмади, тайёргарлик, машғулотда умуман бошқа жамоа эдик, майдонга тушиб эса ўйланган режаларни бажара олмадик.

- Футболчилар рақибга тўпни осон бериб қўйишмоқда. Оддий вазиятларда футболчилар бир-бирига оғзаки ёрдам бериб, “подсказка” бермаётгандек...

- Ҳаттоки мен сиз билан футбол ўйнасам ҳам, олдингда ёки орқангда футболчи бор, шошилма, тўхта деб айтиб тураман. Сўнгги учта ўйинимизни кўриб чиқиб, менда шундай таассуротки, худдики футболчиларимга кимдир майдонда умуман гаплашма деб рухсат бермаётгандек, майдондаги оддий иш жараёнида камчиликларга йўл қўяпмиз. Бу мен учун катта муаммо, бу менга байрамона кайфиятда бўлишимга йўл қўйдирмай, асабийлаштирмоқда. Рақиб жамоа биздан бир бош баланд бўлиб ютқазсак – тушунаман, аммо бугунгидек аламли мағлубиятни ҳазм қилиш қийин.

- Сизни вақтида тажрибали ҳимоячи сифатида билардик. Тажрибали футболчиларнинг ҳам муҳим паллада панд беришаётгани бугун кўринди. Хатоларни таҳлил қилиб чиқасизми?

- Албатта. Айниқса, ўйин бошланиши билан рақиб ҳужумчиси учта футболчимиз орасидан дарвозамизга қандай гол уриб кетди, ҳалигача тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Сиз журналистлар олдида ҳам айтаман, таркибга ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Чиндан ҳам мана шундай паллаларда уларнинг тажрибаси қўл келишини ўйлагандим. Аммо бу футбол, футболда ҳамма ўйлаганингиз ҳам амалга ошавермайди. Бугун таркибда кўп ўзгаришлар қилишим мумкин эди, аммо афсуски фақат учта ўзгартириш имконим бор эди.

Дамир Темировни вақтли ўзгартиришим сабаби? Уни “Локомотив”га қарши ўйинда қандай ўйнаганлиги билан бугун дастлабки 25 дақиқада қандай тўп сурганлигини кўрдингизми? Оёғига битта тўп ҳам ололмади. Ёшларимизга ҳам барқарорлик керак. “Локомотив”га қарши ҳам, бугун ҳам рақибдан кўп имконият яратдик, аммо биз гол ура олмай, рақибларимиз гол уриб кетишмоқда. Бу меҳнатларимиз самара бермаслиги жуда аламли.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика