UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Даврон Файзиев: "Мағлубиятни тан олиш мардларнинг иши" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Мағлубиятни тан олиш мардларнинг иши"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Динамо" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Аламли мағлубиятга учрадик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. "Локомотив"дан қўрқиб ўйнаганимиз йўқ. Менимча яратилган вазиятлар борасида биз рақибдан устунроқ бўлдик ҳам. Иккинчи бўлимнинг ўзини олсак, "Локомотив"дан кўра кўпроқ ҳужум қилдик. Агарда биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда ўйин тақдири бошқачароқ кечарди. Аммо мағлубиятни тан олиш - мардларнинг иши. Ҳар бир мураббийнинг ўйинларда ўзига ҳос эътирозлари бўлади. 1:0 ва 2:0нинг фарқи йўқ. Йигитларга сўнгги дақиқаларда босим қилишини талаб қилдим. Балки гол уриб, ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин ҳам эди. Йигитлар ўтган ўйинга қараганда яхшироқ ўйин кўрсатишди. Агарда "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам шундай иштиёқ билан ўйнашганида натижа бошқачароқ бўларди. "Бунёдкор" ва "Локомотив" мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири. Йигитларда хаяжон бўлиши табиий. Ишлашда давом этамиз.

- Биринчи даврада жамоа "Локомотив"ни ютганди. Бугунги ўйиндаги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- "Локомотив" Самарқандда бундан-да яхшироқ ўйнаганди. Балки бугун "Локо" ғалабага қаттиқ ишонишгани сабабли шундай ўйин кўрсатишганди. Ўшандаги ўйинда эса улар менда яхшироқ таасуротлар қолдиришганди. Йигитларга ўйин Тошкентда бўлиши таъсир ўтказганди. Аммо ҳеч ким хатодан кафолатланмаган.

- "Динамо" Суперлигада кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди. Бу футболчиларга таъсир ўтказмайдими?
- Албатта, таъсир қилади. Ўйиндан кейин йигитларга шуни айтиб ўтдим. Рухий тушкунликка тушиш керак эмас. Бу футбол, ютган томоннинг рақиби мағлуб бўлади. Бизда шундай даврлар бўлдики, қаторасига 7-8 ўйинда ютқазмадик. Энди биз уйдаги ўйинларда кўпроқ очко олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика