UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Милитао узоқ муддатг сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди Янгиликлар

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди

"Бунёдкор" - "Динамо" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаш доим ёқимсиз. Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди.

Таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Шогирдларимга ишонаман. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Кўп вазиятлар яратилди ва кўп голлар урилди. Ўтказилган голларда дарвозабонимиз эмас ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимизнинг айби кўпроқ.

Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Учрашувдан олдин футболчиларга биринчи даврани унутишларини сўрагандим.

Ёзги барча трансферларни амалга ошириб бўлдик. Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновни "Пахтакор"дан тўлиқ сотиб олдик. Бунинг ўрнига легионер футболчи олиб келишим мумкин эди, аммо раҳбариятга айнан шу икки футболчи кераклигини айтдим.

Баҳодир Насимов самарқандлик бўлгани учун йил охиригача ижарага олдик.

Тўғри бугун ҳакам хатога йўл қўйди. Аммо самарқандлик жонкуяр мухлисларга стадионда ҳакамни хақорат қилиш ярашмайди. Шу боис кейинги сафар бундай қилмасликларини илтимос қилиб қолардим", - дейди Даврон Файзиев.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика