

"Бугунги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди дейман. Биз учун ярим очко ҳам, бир очко ҳам олтинга тенг. Жамоамиз бугун ҳимояга ётиб олиб ҳаракат қилмади. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда қарши ҳужумлардан фойдаланиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи вазифа баржарилди бироқ иккинчисини уддалай олмадик. Бу олдинга учрашувларда ҳам сезилган эди. "Машъал" жамоамизни жуда яхши ўрганиб чиққан экан. Шу боис бошқа ўйинларга қараганда имкониятимиз жуда кам бўлди. Голга яқин учта вазиятни содир этдик. Футболчиларга совуққонлик етишмади. Дуранг ҳозирча биз учун қониқарли натижа. Ҳолатимиз шуни талаб этади" , - дейди Даврон Файзиeв.



