UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар дом ютиш яхши"  0 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  1 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  6 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  1 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  5 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  1 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  3 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   20 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ”

“Андижон” – “Сўғдиёна” (3:2) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Аввало бугунги ИИБ ходимларининг касб байрами билан самимий муборакбод этмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Олий лигада қолиш учун курашаётган клубларнинг тўқнашуви бўлди дейиш мумкин. Андижонликлар учун қўшалоқ байрам бўлди – дея гап бошлади Даврон Орипович.

- Бугунги ўйин учун шогирдларимга эътироз йўқ. Ўйин бўйича ютқазмаётган бўлсакда, натижага келганда оқсаяпмиз. Аввалги турда ҳам “Насаф”ни ўз майдонимизда ютишга жуда яқин тургандик. Аммо...

- Александр Клецковнинг захирада қолаётганини боиси унинг яқинда қайнонаси оламдан ўтганди. Шу муносабат билан у маълум муддат машғулотларда иштирок эта олмади. Бугун ўз дарвозамиздан ўтказиб юборган биринчи голга келадиган бўлсак, ўша вазиятда Анвар Бердиевдек тажрибали ҳужумчининг маҳорати қўл келди. Агарда унинг ўрнида бошқа ҳужумчи бўлганида, эҳтимол гол бўлмасмиди. Ҳимоячимиз (Сардор Қаҳҳоров назарда тутилмоқда) гол бўлган вазиятда оддий хатога йўл қўйди. Тўпни дарвозабонга ўтказиб юбориши керак эди. Ёки ўзи олдинга тепиб юбориши лозим эди. Энди нима ҳам дердик. Йигитларга барибир маҳорат етишмаяпти. Кўпчилик айтадики, маҳоратли ҳимоячи билан ҳужумчи олишни. Лекин уларни қаердан топамиз?! Ҳозир бунга имконимиз йўқ. Бу гаплар баҳонадек кўриниб қолиши учун ҳам гапиришни фойдаси йўқ менимча.

- Олий лигада қолиш учун ҳамон имконият бор экан охиригача курашамиз. Олдинда учта ўйин қолди. Керакли очколарни қўлга кирита олсак, вазифани бажарамиз. Жиззахда футбол бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади – дейди Файзиев.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика