UZ

Сўнгги янгиликлар

03:33Olamsport: Боксчимиз Вьетнамда 12 раундлик жанг ўтказди, Шаҳрамнинг жангидан суратлар ва бошқа хабарлар  0 03:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 01:53ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабани қўлга киритди  49 01:50Лига 1. Кавани ҳамда Мбаппе жароҳат олган ўйинда ПСЖ йирик ғалабага эришди  4 01:45А Серия. "Рома" – "Женоа" баҳсида 6та гол киритилди, "Лацио" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  1 01:20ПСЖ асосий таркибининг икки футболчиси жароҳат сабаб, захирага олинди  0 00:50Карпин "Ростов"нинг ғалабасидан кейин: "Пул беринг ва биз Месси, Роналду, Азарни сотиб оламиз"  9 00:20Шомуродов – "Ростов" ҳамда "Рубин" ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси!  19 23:58Ла Лига. “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди  14 23:20Лига 1. ПСЖ ҳамда "Тулуза"нинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  2 23:15ЛаЛига. "Барселона" – "Бетис" учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди  15 23:10А Серия. "Милан" янги мавсумни омадсиз бошлади  10 22:58"Ростов" "Рубин"ни мағлуб этди, Шомуродов гол урди   129 22:31АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз уйида ютқазди, "Вулверхэмптон" 97-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  12 22:15Де Лигт захирада қолгани ҳақида: "Буни кутмагандим"  23

Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"

"Динамо" бош мураббийи Даврон Файзиев "Пахтакор" жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ўйин ҳақида қисқача фикр билдирадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. "Пахтакор" билан тенгма-тенг курашишга келган эдик. Шундай ҳам бўлди, лекин натижа мезбонлар учун етарли бўлди.  

"Пахтакор" устунлик томонида эди, аммо биз охиригача курашгандик. Оддий бир концентрациянинг йўқолиши биринчи гол билан якунланди. Бу албатта бироз тажриба билан боғлиқ. Агар биз тезкор ҳужумларимиздан фойдалана олганимизда ҳеч бўлмаса 1 очко билан қайтишимиз мумкин эди. 

Иккинчи бўлимда ўйинни кескин тушишини шогирдларим натижа учун ўйнагани билан боғлаш мумкин. Ҳимоячи тушириб, Сайфиев ва Машариоповлар ҳужум қилган томонни ёпишга ҳаракат қилдим. Лекин, ўнг томондан аниқ узатма бўлиши Сиддиқовнинг голига замин яратди. Ўша вазиятда Черан ва Бикмаевга эътибор бериб, Сиддиқовни бироз унутиб қўйишди ва натижада гол ўтказиб юбордик. 

"Пахтакор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва Қатарда бўладиган ўйинда уларга омад тилайман" - дейди Файзиев. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг