UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  8 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  20 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Бугун бизга омад етишмади. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Бугун ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз туфайли ёшларга ҳам имкон бердик. Имкониятларини чамалаб олдик, синовдан ўтказдик. Ёмон ҳаракат қилишмади, айтиб ўтганимдек бизга омад етишмади.

"Насаф" яхши шаклланган жамоа. Таркибида кучли ижрочилар бор. Қўқонда эсган шамол ҳам ҳар икки жамоанинг ўйинига таъсир кўрсатди.

- Голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бунда фақат дарвозабонни айбламаган бўлардим. Голда ҳамманинг хатоси бор. Ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар, зарбагача қўйиб бердик. Дарвозабондан ҳам хато бор, лекин айб тўлиқ унда эмас. Зарба берилган вақтда тўп йўналиши ўзгарди, бу дарвозабонни чалғитди. "Насаф" бизнинг жарима майдонимиз атрофида хавфли вазиятлар яратишига тайёр эдик. Шундан бошқа вазиятларда биз уларга имкон бермадик.

- Кубок қуръасига муносабатингиз қандай? Масалан, кимдир уйда, кимдир сафарда кўпроқ ўйнашига фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз қолган иккита ўйинни сафарда ўтказамиз. Регламаент шундай ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин барибир ҳар бир жамоа сафарда ҳам ўйнайди, тўлиқ уйда ўйнамайди.

Бизга Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган. Эндиликда бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Бироқ бу кубок ўйинларига эътиборсиз эканимизни англатмайди. Бизнинг вазифамиз шу, ўйин борми, майдонга чиқдикми, демак ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика