UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  12 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  11 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

Даврон Файзиев: «Биз таслим бўлмай, охиригача курашамиз» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Биз таслим бўлмай, охиригача курашамиз»

«Динамо» - «Орол» (2:0) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

- Авваламбор, Про-Лигадаги дастлабки ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Кўрганингиздек, бугунги ғалаба осон эмас, анча асабий руҳда қўлга киритилди. Асабий деганимга сабаб, вазиятлардан фойдаланиш бобида кўп имкониятларни кўкка совураяпмиз. Жуда асабийлашаётганим сабаби, футболчиларимиз ўз меҳнатлари қадрига етмай, шунча вазиятлардан бой беришмоқда. Вақт эса ўтмоқда, бизни оғир ўйинлар кутаяпти. Бугун ниманинг устидан ишлашимиз лозимлиги яна кўринди. Асосийси ғалабага эришдик, йигитларга раҳмат, умид қиламанки, омадсизлик ортда қолиб, бу муваффақиятлари ўйинларимизнинг бошланиши бўлиб хизмати қилади.

- Олдинда “Динамо”ни “Қизилқум”га қарши муҳим кубок учрашуви кутиб турибди. Бугун Миркомил Локаев, қолаверса яна қатор ҳимоячилар жароҳат олганлигини инобатга олсак, бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Афсуски, таркиб борасида муаммоларимиз бор. Айтганингиздек, айниқса ҳимоя чизиғи бошоғриқ бўлиб турибди. Умид қиламанки, Локаевнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Бунёд Исроилов ҳам “Қизилқум”га қарши ўйингача шай ҳолатда бўлиши керак. Қолган футболчиларимизнинг ҳам ўша ўйинга қадар бўлган ҳолатига катта эътибор берамиз. “Қизилқум” Суперлига сўнгги турида амалдаги чемпион “Локомотив”ни сафарда мағлуб этишига сал қолди. Бу ўйинда жамоанинг кучи яққол кўринди. Рақиб кучли футболчилар, яхши легионерларга эга бўлсада, “Динамо” осонлик билан таслим бўладиган жамоа эмас. Мухлисларимиз бизнинг 12-ўйинчимиздек қўллаб-қувватлашса, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун курашамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика