UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  0 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  2 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  11 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  57 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  23 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда"

"Динамо" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинга жиддий тайёрлангандик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз бизни қониқтирмаётганди. Аҳволни яхшилаш учун сўнгги имкониятлардан бири эди. Бугун ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Ҳисобда олдинга чиқиб олгач футболчиларим ҳисобни ушлаб қолишга уринишди ва ўйин услубимиз анча ўзгариб кетди. Йигитларга биринчи даврада Жиззахда учралган мағлубият тасодиф эканини исботлашимиз керак дегандим. Буни уддасидан чиқдик. Жамоага келган янги футболчилар Қуттибоев ҳам, Каблаш ҳам менда яхши таассурот қолдирмоқда".

"Биринчи даврада биз бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун эса "Динамо" сафида Асрор Алиқулов четлатилди. Ўша вазият менинг олдимда содир бўлди. Ўша вазиятда Алиқулов тирасгини ишга солганини кўрдим. Мутахассис сифатида қизил карточка тўғри берилди деб ўйлайман, ҳакамларга бундай вазиятлар учун четлатиш кераклиги ҳақида тавсия беришмоқда".

"Иккинчи даврада 4 очко олдик, давралар оралиғида ўзгаришлар содир бўлди. Биринчи даврада ҳам биз шундай ўйнагандик. Бироқ натижа бўлмаганди. Биз меҳнат қилишда тўхтамадик, ижобий натижа келмоқда. Раҳбарият томонидан ҳам бизга бўлган эътибор анча яхшиланди. Мақсадимиз жамоани элитада олиб қолиш ва кейинги мавсум янги стадионда айнан олий лигада ўйнаш", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика