UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  0 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  0 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  2 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  10 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2

Даврон Файзиев: "Керакли натижа қўлга киритилмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Керакли натижа қўлга киритилмади"

"Сўғдиёна" - "Металлург" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев иштирок этди.
"Ўйин жаноговор руҳда ўтди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, фақат гол бўлмади. Янгиерда кўпгина мухлислар "Металлург"га мухлислик қилишди. Сабаби рақиб сафида янгиерлик футболчи ўйнади. Жиззахдан кўплаб ишқибозлар келиб бизни қўллаб туришди. Керакли натижа қўлга киритилмади. Бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди, ғалаба қозонишимиз ҳам. "Металлург"нинг ютуғи асосий таркиб футболчиларнинг сақлаб қолингани бўлди. Бугун дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандман. Мавсумда илк очкони қўлга киритдик. Кузда очколар етмай қолишидан хавфсираш керак", - дейди Файзиев.

"Жиззахдаги янги стадионининг чими аъло даражада. Аммо стадионнинг ўзининг камчиликлари бор. Қачон янги ўйингоҳда ўйнашимизни билмайман. Қанчалик тез ўз стадионимизга қайтсак жамоага ҳам фойдали бўлади. Янгиердаги майдон ҳолати борасида нима дея оламан? Иккала жамоа шу майдонда ўйнади".

Сўнгги йилларда "Нефтчи"га қарши ўйинларда "Сўғдиёна" фақат мағлуб бўлиб келган, аммо буларнинг бари тарихга айланди. Жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлган. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Бу мавсум қанчалик юқори ўринни олсак шунчалик яхши бўлади. 10 ёки 13-ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Ўзим мураббий сифатида 8-ўринни олишимизни истайман, ундан юқори бўлса ҳам йўқ демайман.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика