UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  36 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Даврон Файзиев: "Бугунги ғалаба олий лигада қолишимиз учун замин яратади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бугунги ғалаба олий лигада қолишимиз учун замин яратади"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
- Андижон футбол клуби шаҳарга етиб келганимизда бизни илиқ кутиб олди. Бу бизни хурсанд қилди. Бунинг учун клуб мутасаддиларига миннатдорчилик билдириб қоламан  дея гап бошлади Даврон Файзиев.

- "Андижон"нинг иккита ўйининин кузатгандим. Тошкентда "Локомотив" ва Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказган баҳсини кўргандим. Шу ўйинлардан келиб чиқиб, имкон қадар пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Сафарга фақат ғалаба учун боришимизни шогирдларимга уқтиргандим.

- Бугун ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Агарда бугун ғалаба қозонсак бу олий лигада қолиш имкониятимизни оширарди.

- Ўйиндан олдин йигитларда айтгандимки, биз охирги марта 1999 йили Андижондан ғалаба билан қайтгандик. Шунда 2:1 ҳисобида ютган эдик. У пайтда "Сўғдиёна"да футболчи сифатида ўйнаганман.

- Бугун йигитларга ғалаба қозонишимиз муҳим эканлигини уқтиргандим. Учрашув қизиқарли руҳда кечди. Ўз майдонингда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бор. Бугун андижонлик ашаддий ишқибозлар жамоани қизғин қўллаб-қувватлади. Бу еда мухлислар азалдан севимли жамоасини қўллаб қувватлаб келган. Уларга гап бўлиши мумкин эмас.  

- Биз қарши ҳужумларга таянган холда ўйнадик ва мақсадимизга эришдик.

- Таркибимизда номдор ўйинчи йўқ. Биз бундай таниқли ўйинчиларни ўзимиз кашф этмоқдамиз.

- Вазиятга ҳар доим реал қарайман. Бугунги ғалаба олий лигада қолишимизга замин яратади. Турнир жадвали биз учун осон келмади. Кейинги турда "Пахтакор"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалабани тезрок унутиб келгуси учрашувга янада жиддий тайёргарлик кўришимиз керак бўлади. Биринчи давранинг дастлабки турларида кўплаб очколарни йўқотдик. Энди иккинчи даврада кўпроқ очко жамғаришга интиламиз. Биз кучлилар сафида қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

- Йигитлар берилган кўрсатмаларни бехато бажаришди. Фақат иккинчи бўлимда Ориповни мажбуран алмаштирдик. Унинг ўрнига ҳужумчи Абдураҳмоновни туширганимнинг сабаби вазият шуни тақозо этди. Бизда Аюбхон Нўъмонов универсал футболчи. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳам бир хил савияда ўйнай олади. Шу боис уни иккинчи бўлимда орқароқда ўйнашини уқтирдим. Олдинга эса Абдураҳмонов ўтди. Суҳроб Бердиев унинг ортидан ўйнади. Муҳими бу қилинган ўзгариш ўзини оқлади.

- Жамоамиздаги шароитлар олий лига клублари билан таққослаганда, энг пастки ўринни оламиз. Чунки бу йил шаҳримизда бунёдкорлик ишлари кетмоқда. Асосий ўйинларимизни Зоминда ўтказяпмиз. Ёшлар лигаси баҳслари эса Янгиерда бўлмоқда. Умид қиламизки, келгуси йил бу борада шароитлар ижобий томонга ўзгаради.

- Ўйиндан олдин вилоятимиз хокими қароргоҳимизга ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлади ва жамоани олий лигада қолиши учун шароитларни яратиб беришини айтди. Вилоят хокимининг ушбу гапларидан кейин бу бизга руҳан куч бағишлади. Йигитларни ҳам ўйинида ўзгариш кузатилди", -  дейди Файзиев.
 

Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика