Давид Вилья футбол клубини сотиб олди

У ҳам Дэвид Бекхэм йўлидан борди.

Испаниялик машҳур ҳужумчи Давид Вилья “Куинсборо” клубини сотиб олди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар қолдирган.

“Куинсборо” ўз иштирокини 2021 йилда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган АҚШ ва Канада чемпионатида бошлайди. Давид эса “Куинсборо” президентига ҳам айланади.


Манба: Instagram/David Villa