

Янги келишув 2020 йилга қадар тузилди. Агар Сильва уни охиригача клубда қолса «Манчестер Сити»да 10та мавсум ўтказган бўлади. Ярим ҳимоячи 2010 йилда Манчестерга келганди.
Сильванинг олдинги шартномаси 2018/19 мавсум охирига қадар мўлжалланган эди. Бу мавсум футболчи 14та ўйинда 1та гол урди ва 8та голли пас берди.




