

"Шаҳарликлар" футболчиси АПЛда 200-ғалабасига эришди. Бунинг учун у 289 учрашувда қатнашди. OPTA хабарига кўра, бу натижа турнирнинг рекорди ҳисобланади.
33 ёшли Сильва "Сити" таркибида 2010 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Ушбу мавсумда у 1 гол ва 5 ассистентликни қайд этди.



