Давид Луис: “Моуриньога ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас”

26 сен 2013, 09:58
“Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луис, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньога бирор нарсани исботлаши шарт эмаслигини айтиб ўтди.

“Моуриньога ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас. Барча Давид Луис кимлигини билади. Мен фақатгина футболдан завқланишни истайман. Майдонга тушиш имкониятим бўлса, мен лаззатланиб футбол ўйнайман.

Мен жамоанинг бир ўйинчисиман. Баъзида мураббий мени асосий таркибга қўшади, баъзида эса йўқ, нима бўлганида ҳам бу унинг қарори”, - дейди бразилиялик футболчи.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›