Давид Луис: "Челси"да Саррининг фалсафасига ишонмайдиганлар йўқ"

Aslanov Jasurbek
16 фев 2019, 14:50
"Челси" ҳимоячиси Давид Луиснинг таъкидлашича, жамоа аввалгидек бош мураббий Маурицио Саррига ишонади.

"Бизда кўп йиғилишлар бўлди, унда "мураббийга ишонмайдиганлар борми" деб сўрашди. Йигитлар ҳеч нарса дегани йўқ. Шу сабабли Саррига ҳамма ишонади.

Биз "Манчестер Сити"га мағлуб бўлдик, улар айни дамда сайёрамизнинг энг яхши жамоаси. "Сити" биринчи дақиқадан учрашув охиригача биздан кучлироқ эди.

Турнир жадвалида етакчилик қилаётганлар 3 йилдан ортиқ вақтдан бери бир мураббий билан ишлайди.

Ҳаммасини тушунсанг ўйнаш осонроқ. Биз кучли жамоа бўлиш учун тўғри йўлдамиз" - дейди Луис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: chelseafc.com