Давид де Хеа: "Ўйиндан завқ олдим"

Mirjalol Normatov
12 дек 2021, 11:38
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеа АПЛда "Норвич" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Биз учун муҳим ғалаба. Яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Аммо сўнгги 15 дақиқаликда жуда кўп тўп йўқотдик.

Ўзимни яхши ҳис қилдим, ўйиндан завқ олдим. Жамоанинг ғалабаси учун сэйвлар қилишим кераклигини билардим ва буни уддаладим ҳам. Жамоа кичик ҳисобда ғалабага эришганидан кейин барча сэйвлар муҳим бўлиб қолади.

Ўзимни кучли ҳис қиляпман. Асосийси - тажрибам билан жамоага ёрдам бериш.

Рангник қўл остида яхшироқ ҳимояланяпмиз. Бугун ўз дарвозамиз олдида кўплаб вазиятларга қўйиб бердик. Мураббий шундай ҳолатларга тайёр туришимизни ва юқоридан келаётган, ортга ташланаётган тўпларни қайтаришимизни истамоқда", - деди кипер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›