

МЮ посбони "Эвертон"дан учралган кичик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғрисини айтсам, бу шармандалик. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Умуман вазиятлар ярата олмаяпмиз. Гол уриш учун аниқ ҳаракат қилмаяпмиз. Бу катта муаммо. Нима дейишни ҳам билмайман. Биз яхши ўйин кўрсата олмаяпмиз. Тўртликка кириш жуда қийин бўлади", -дейди Давид Де Хеа.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" ҳозирда АПЛ жадвалида 51 очко билан 7-ўринда бормоқда.



