Дасаев Евро-2016 саралаши қуръасида қатнашади

Narzulla Saydullayev
11 фев 2014
Ўтмишнинг машҳур дарвозабони Ринат Дасаев Евро-2016 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади.
56 ёшли Дасаев УЕФА президенти Мишель Платинидан таклиф олди.

«У ёрдамида тадбирни яхши ўтказмоқчимиз. Бундан ташқари футбол тарихи ва унинг ривожи йўлида дарвозабонларнинг ўрни катта эканлигини кўрсатмоқчимиз», — деб ёзилади УЕФАдан келган расмий хатда.

Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими 23 февраль куни Ницца шаҳрида бўлиб ўтади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru