UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Дарко Гожкович: "Қўқонни жуда тез соғинсак керак" Янгиликлар

Дарко Гожкович: "Қўқонни жуда тез соғинсак керак"

Олий лига сўнгги туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг, қўқонликларнинг сербиялик легионерлари Никола Валентич ва Дарко Гожкович ўз юртларига жўнаб кетишди.
Биз сафар олдидан Дарко Гожковични суҳбатга тортдик.

- Дарко аввало “Олмалиқ” билан бўлган ўйин ҳақидаги фикрларингизни билмоқчи эдик.

- Мавсумни ғалаба билан якунлаб , мухлисларимизга қувонч улашиш мақсадида майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлиб гол ўтказворганимизга қарамай ниятимизга етганимиздан хурсандман. Бу ўйиндаги ғалаба турнир жадвалидаги ўрнимизни бироз яхшилаб олиш имконини берар эди. Шунинг учун барча йигитлар бирдамликда , борларини бериб ҳаракат қилдик ва якунда мавсумни аъло кайфиятда якунладик.

- Жамоа билан шартномаларингиз якунига етди. Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳа биз “Қўқон-1912”  клуби билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган эдик. Эртага ўз юртимизга учиб кетамиз. Бош мураббий ва клуб раҳбарлари Никола иккимизнинг ҳаракатларимиздан хурсанд эканликларини баён қилдилар. Энди уйда янги йил байрамини ўтказгунимизча дам оламиз. Кейин вазиятга қараб иш кўрамиз. Жамоа раҳбарлари бизни кейинги мавсумда ҳам Қўқонда ўйнашимизни истаётганларини айтишди. Ўз навбатида биз ҳам шартномани янгилашга тайёрмиз.

- Жамоа билан молиявий масалаларда муаммолар бўлмадими?

- Бу борада клуб раҳбарларига коттакон раҳмат айтмоқчиман. Биз жамоадан барча маош ва мукофот пулларимизни олдик.  Шу ўринда Қўқонлик мухлисларга ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб турганлари ва чиройли кузатиб қўйганлари учун ўзимизни миннатдорчилигимизни изҳор қилмоқчиман. Биз Ўзбекистонликларнинг самимий меҳмондўстлиги, шириндан – ширин таомлари  , айниқса паловни жуда тез соғинсак керак – дейди Дарко Гожкович.

Бугун эрта тонгда Сербиялик футболчилар Никола Валентич ва Дарко Гожкович ўз юртларига учиб кетишди.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика