Дарио Шимич: "Ўзбекистон терма жамоаси биздан ёшроқ эди, бу натижага таъсир ўтказди"

Оқил Абдубарноев
18 май 2022, 22:14
Италия футболи афсонаси Дарио Шимич Ўзбекистонга қарши ўйиндаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Дарио, ўйин ҳақида қандай фикрдасиз? Учрашув тенг руҳда ўтдими ёки қайсидир жамоа устунлик қилдими?

- Бу ўйин биринчи навбатда мухлислар учун ташкиллаштирилди. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо танаффусдан сўнг рақиб жамоа ташаббусни қўлга олди.

Ўзбекистон терма жамоаси биздан бироз ёшроқ эди, бу якунда натижага таъсир ўтказди - 3:2. Бу ҳисоб ўйин учун арзирли бўлди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам ушбу баҳсдан мамнун бўлишди.

- Рақиб жамоадан кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

- Рақиб бутун жамоа бўлиб яхши ўйин кўрсатди. Беш-олти нафар футболчи қойилмақом ҳаракат қилди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia