UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  5 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  30 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  24 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади? Янгиликлар

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади?

Ой бошидаги харажатлар олдидан кайфиятни бироз кўтариб оламиз.

Ишхонага йўл олишда яқинда жўнаб кетган автобусга кеч қолдим. Тана аъзомнинг бир парчасига айланган телефонимда киракаш ҳақини ҳисоблаб кўраман. Йўқ, бугун оч қолишни истамайман. Яхшиси, кейинги автобусни кута қоламан. Кун давомида одамни сомса ҳолига келтириб қўядиган ҳаво ҳароратидан "куч разряжена" ҳолатига келиб, ўзимни ўриндиққа таппа ташлайман. Таппа ташлайман дейиш ҳам нотўғри, акс ҳолда қовурғаларимнинг қисирлаганини эшитишим ҳеч гап эмас. Атрофида пашшалар фестиваль ўтказаётган шипдаги хира лампочкага нигоҳимни қадаганча, ўйга чўмаман. Ҳеч кимнинг хаёлига келмасам ҳам, ойига бир маротаба йўқлаб туришни канда қилмайдиган ижара уй эгаси тез орада ҳол-аҳвол сўрашни бошлай бошлайди. Ой сўнгида археологияга бўлган меҳрим жўшиб кетади ҳамда сопол кўзанинг "сурати"ни топиш ҳаракатига тушиб қоламан. Хаёлимнинг бир оёғи боғда, бири эса Бағдодда бўлиб турган сонияларнинг ҳар бирида Саудия Арабистонида тўп тепаётган юлдуз футболчи Криштиану Роналду миллионлаб пул топади. Ҳа, унинг нафас олиши ҳам пул. Нафасидан ҳам пулнинг ҳиди келади. Сиз ҳам чуқур нафас олиб кўринг-чи! Жин урсин, намунча ҳаммаёқ чанг! Келинг, португалиялик форвард ўзбек муллажирингида тахминан қанча ишлаб топишини чамалаб кўрамиз.

Роналду сониясига 80723 сўм ишлайди. Бу пулга бир кун тўйиб овқатланиш мумкин. Лапша ейиш ҳам жонга тегди. Демак, давом этамиз. 

Дақиқасига 4843380 сўм. Телефоним бошим сингари қотадиган бўлиб қолган. Иложи бўлса, иккаласиниям алмаштириш керак. 

Соатига 293274007 сўм. Криштиану ака, яп-янги Tracker қуллуқ бўлсин! Биламан, барибир ЎзАвтони танламайсиз. Мен эса одатда, паст уловларда юришни ёқтирмайман. Шу боис, қадримга яраша транспортда ишга қатнайман, яъни автобусда.

Кунига 6986208964 сўм. Мактабда математика дарсидан қочганим кўп панд беради-да. Тўғри-да, бунақа сонларга ишим тушмаса нима ҳожати бор?! Роналдунинг бир кунда топадигани эса Ўзбекистонда бутун умр яшашга етади. Бола-чақасига ҳам. Лекин у хотинни иккита қилиш ҳақида ўйламаса керак.

Ҳафтасига 48874108934 сўм. Бунақа майда-чуйда ишларга бошимни қотиришга вақтим йўқ. Ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг. Атиги 48 млрд сўм экан.

Ойига 211347498096 сўм. Августда имтиҳон топширадиган абитуриентбоп савол экан.

Йилига 2539105359070 сўм. Тошкентни ҳазил тариқасида сотувга қўйган пост ўчириб ташланган бўлса керак-а?! Йўқ, бунақада ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Нақ, Мартин Иден бўлиб кетишим ҳеч гап эмас. Кўп хаёл суриш ҳам яхши эмас. Яхшиси, ўриндан кўтарилиб, ишлаш керак. Жин урсин, яна автобус ўтиб кетиб қолибди. Таксида кетардим-у, юқорида айтганимдек, обрўмга тўғри келмайди. Начора, охирги пайтларда вазн орттириб, нақ 60 килога чиққандим. Қуёш тафти уриб турган бекатда яна аввалги ҳолатимга қайтишим ҳеч гап эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика