Дания - Тунис учрашувида рекорд қайд этилди

Mirjalol Normatov
22 ноя 2022
Бугун ЖЧ-2022нинг 1-тури доирасида Дания - Тунис учрашуви бўлиб ўтди.

Унда томонлар нурсиз дуранг қайд этишди, 0:0. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, баҳс давомида икки гол оффсайд сабабли инобатга олинмади.

"Opta" хабарига кўра, ушбу учрашув давомида бурчакдан тўп узатилганидан кейин 15 марта дарвоза томон зарба йўлланган. Бу эса жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta