UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Дания терма жамоасининг ЖЧ учун либоси — Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши баёнот. Рамз деярли кўринмаган, учинчи тўплам эса мотамли... Янгиликлар

Дания терма жамоасининг ЖЧ учун либоси — Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши баёнот. Рамз деярли кўринмаган, учинчи тўплам эса мотамли...

"Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган мусобақа".

Қатардаги ЖЧ-2022 бошланишига икки ойдан кам вақт қолди — ва иштирокчилар ўзларининг либос тўпламларини тақдим этишмоқда.


Бошқа термалар орасида Данияники яққол ажралиб турибди. Hummer компанияси бўлажак мусобақага ўз муносабатини билдирди ва Қатардаги инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозиликни ўзида ифода этувчи тўпламни чиқарди.




"Дания терма жамоасидаги либос билан икки хил сигнални ифода этмоқчи бўлдик. Тўплам ғоясида фақатгина Евро-92да Даниянинг энг катта футбол ютуғидан илҳомланмаган, балки у Қатар ва инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши қаратилган ҳам.


Шу сабабдан биз барча деталлар, жумладан логотипимизни ҳам деярли кўринмайдиган қилиб қўйдик. Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган турнирда омманинг назарида туришни хоҳламаймиз.


Биз доимо Дания терма жамоасини қўллаб-қувватлаймиз, аммо бу мусобақани қабул қилувчи Қатарни қўллаб-қувватлаймиз дегани эмас. Биз спорт инсонларни бирлаштириши керак деб ҳисоблаймиз", — дейилади компания хабарида.


Яна бир ўзгачалик — учинчи тўпламнинг қора ранглигида.



"Бу мотам ранги. Дания терма жамоасининг ушбу ЖЧдаги учинчи либоси учун идеал ранг. Биз Қатардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва мамлакатда стадионларни қуришда учун ишчи муҳожирларнинг ҳолати бўйича баёнот беришни жуда ҳам хоҳлаймиз".


Қатардаги қурилишларда камида 7 минг нафар инсон ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда


Amnesty International'нинг май ойида Араб миллатлари кубоги-2021 вақтидаги Қатардаги ишлар жараёнини мажбурий меҳнат деб номлаган. Объектлардаги қўриқчилар ҳафтасига рухсат этилган максимал 60 соатдан ортиқ ишлашган.



Барчаси The Guardian'нинг ўтган йилги мақоласида Қатар 2010 йилда ЖЧни олганидан сўнг Ҳиндистон, Покистон, Непал, Бангладеш ва Шри-Ланкадан камида 6751 ишчи мигрантнинг вафот этганини маълум қилганидан сўнг авж олди. Матнда аниқлик киритилишича, жами қурбонлар сони анча юқори, сабаби мақолада бошқа давлатлардан келган мигрантларнинг ўлими келтирилмаган, улар эса Қатарда жуда кўп.


Шундан сўнг Норвегиянинг бир неча клублар Қатардаги ЖЧга қарши чиқишди, айрим Европа жамоалари эса махсус акциялар билан муаммони эслатишди. Аммо, иш бойкотгача етиб бормади.


Футболдаги яна кимлар Қатардаги ЖЧни танқид қилишган?


Нидерландия терма жамоаси мураббийи Луи ван Гал мартда ташкилотчиларни танқид қилди: "Ушбу мамлакатда ўйнашимиз кулгили, бунинг сабаби ФИФАда "футболни ривожлантириш мақсадида" учун дейилиши учунми? Улар буни ушбу мамлакатда мусобақа ташкил қилиш орқали амалга оширишади. Лекин, бунинг аҳамияти йўқ. Гап пулда ва тижораат манфаатларида. ФИФА учун айнан шу нарса аҳамият касб этади. Нима деб ўйлайсиз, нега ўз тажрибам билан ФИФА комиссияларига аъзо эмасман? Чунки мен бундай турдаги ташкилотларга доим қарши чиққанман. Бу нотўғри".


Ўша пайтда Гарет Саутгейт ҳам гапирганди: "Бизда мухлислар ўзларини ноқулай ҳис этишлари, стадионлар қурилишидаги шароитлардан ва инсон ҳуқуқларидан қўрқишлари мумкинлигидан хавфсираш бор".


Бу баёнот Қатарнинг эътиборидан четда қолмади. ЖЧ-20222 ташкилий қўмита раҳбари Носир Ал Хатер мураббийга кескин жавоб қайтарди:


"Қизиқяпман, Англия терма жамоасидан ким Қатарда бўлган? Мураббийнинг ўзи Қатарда бўлганми? Унинг гапираётганлари ва оммавий баёнотлари ўқиганларига асосланганми? Муаммо шундаки, сиз ўқиган нарсангизга асосланган ҳолда, катта баёнотлар берасиз. Бундай таъсирли, катта аудитория томонидан тингланадиган инсон нимани гапираётганини яхши билиши керак.



Баёнот беришдан олдин, сиз бу ерга келишингиз, ишчилар билан гаплашишингиз, ушбу мамлакатда қолиш уларга нима беришини тушунишингиз керак. ОАВда айланадиган маълум эпизодлар бор, аммо сизни ишонтириб айтаманки, агар у келиб кўпчилик ишчилар билан гаплашса, улар фарзандларини университетга қандай ўқишга киритганликлари, оилалари учун қандай уй-жой қурганликлари ҳақида айтиб беришади. Ва бу гапларни ҳеч ким эшитмайди.


Шу сабаб Саутгейтни бу ерда қуръа ташлаш маросимида интиқлик билан кутаман. У менинг фикримга эшита олади. У ишонишга мажбур эмас, аммо турли фикрлар ва маданиятлар борлигини тушунишга ҳаракат қилиши керак. Келинг тўғрисини айтайлик, идеал давлат йўқ. Агар кимдир иедал мамлакатдан келганман деб айтса, ўзига яхшилаб боқиши керак".


"Бу ерда гап фақат пул ҳақида кетмоқда. Ҳозирги футбол — бу бизнес. Мен эса бу ҳаммада имконият бўладиган жой деб ўйлардим", — дейди Кантона.


Уларнинг стадионларни қурган одамларга бўлган муносабати — даҳшатли. Минглаб одамлар ўлишди. Барчамиз ушбу жаҳон чемпионатини нишонлаймизми? Шахсан мен уни кўрмоқчи эмасман. Жанубий Америкада мотоциклда айланиш ёки дунёнинг энг қашшоқ жойларидаги кичкина болалар билан тўп тепган ҳолда вақт ўтказган яхшироқ.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика