Дания мураббийи: "Эриксенни клонлаштирган бўлардим"
26 ноя 2022 13:26
Янгиликлар
Дания мураббийи: "Эриксенни клонлаштирган бўлардим"
Дания терма жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманд ўз жамоаси сардори Кристиан Эриксен ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен Эриксенни клонлаштирган бўлардим. Мен унинг ҳимояда, жарима майдончамизда ўйнашини ва рақиб дарвозаси олдида ҳаракат қилишини истардим. Миллий терма жамоа бош мураббийи сифатидаги биринчи кунимдаёқ ўзимдан аввалги Оге Харейде ва унинг ўтмишдоши Мортен Ольсен айтган гапларни айтдим: Кристиан – бу жамоанинг юраги", – деди Юлманд матбуот анжуманида.
Бугун Дания гуруҳ босқичи 2-турида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Данияликлар илк турда Тунис билан нурсиз дуранг қайд этишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар