UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  15 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

ЖЧ-2018. Австралия ва Дания дуранг ўйнади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Австралия ва Дания дуранг ўйнади

ЖЧ-2018нинг 2-тури доирасида Дания - Австралия учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. ТОМОНЛАРНИНГ КУЧИ ТЕНГ КЕЛДИ.

90+3. ЗАРБАААААААА!!! Мартин Брейтвейтнинг хавфли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

90+2. Бутун ўйин давомида Австралиянинг кичик устунлигини кўрдик. Бироқ жамоаларнинг савияси тенг.

90+1. Австралиянинг босими янада ортмоқда. Хўш, ким кўпроқ гол ураркин...

УЧРАШУВНИНГ АСОСИЙ ВАҚТИГА 3 ДАҚИҚА ВАҚТ ҚЎШИБ БЕРИЛДИ

90. Арзани олдинга ўтиб бораётган бир вақтда Дилейни уни йиқитди. Бироқ ҳакам ҳеч нима демади.

89. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Арзанининг бир ўзи катта масофани босиб ўтди ва дарвозага зарба берди. Дарвозабон қайтарди. Кейинчалик Метью Лекининг зарбасидан кейин ҳам посбон ўзини кўрсатди.

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Дилейнининг тўп узатиши анчагина ноаниқ бўлди.

85. Ўйин тугашига 5 дақиқа вақт қолганида икки томон ҳам ҳужумга қаттиқ эътибор бермоқда.

84. Ҳакамга эътироз билдиргани учун Пионе Систо сариқ карточка олди.

82. Корнелиуснинг боши билан берган зарбасидан кейин тўпни Райан ушлаб олди.

81. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Арзанининг чап қанотдан оширилган тўпига ҳеч ким ета олмади. Австралия ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди.

76. Учрашувни 40727 мухлис кузатиб бормоқда.

75. Мэтью Лекининг зарбасига бироз куч етишмади. У яхши ҳаракат қилганди.

74. Ўзгариш. Жароҳат олган Наббут ўрнига Томми Юрич туширилди.

73. Ўйин қизигандан қизимоқда. Ҳужумлар анчагина кўпайди.

72. ЗАРБААААААА!!! Систонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

71. ЗАРБААААААА!!! Муйнинг зарбаси бироз ноаниқ. Австралия голга яқин қолмоқда.

69. Ўзгаришлар: Дания таркибида Йоргенсен ўрнига Корнелиус, Австралиядан эса Крузе ўрнига Арзани майдонга тушди.

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Шмейхелнинг хатосидан кейин Леки тўпни дарвоза яқинига ташлаб берди. Бироқ Рогич зарба бера олмади.

67. Австралия ҳужумга ўтди. Рогич рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни шеригига аниқ ошириб бера олмади. 

63. Мартин Брейтвейтнинг ноаниқ ўйини натижасида Даниянинг ҳужуми тўхтаб қолди.

62. Айни дамда Австралия яна ҳужумга ўтишга интилмоқда.

61. Пионе Систонинг чап қанотдан оширган тўпини австралияликлар қайтариб юборди.

57. Ўзгариш. Юсуф Поулсен ўрнига Мартин Бретвейт майдонга тушди.

55. Бурчакдан оширилган тўпдан кейин бош билан бир неча бора зарба берилди. Бироқ бу данияликларга наф келтирмади.

54. Дания бурчак зарбасини ишлаб олди

53. Австралия ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Жошуа Риздоннинг тўп ошириши анчагина хато бўлди.

52. Хавфли вазият! Австралия чап қанотдан ҳужум уюштирди. Йенс Стригер вазиятни бартараф этди. Австралия босим уюштирмоқда.

51. ЗАРБАААААААААА!!! Олсон рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ундан кейин Систо зарба берди. Бироқ зарбана аниқлик етишмади.

47. Иккинчи бўлим ҳам юқори темп билан бошланди. Икки томон ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Бош ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

43. Ҳозир Трент Сейнсбурини очиқдан очиқ ортидан итариб юборишди. Бироқ ҳакам бу сафар пенальти белгиламади.

41. ЗАРБАААААА!! Жаримадан узатилгандан кейин тўп Австралия футболчисига тегди ва ўз дарвозасига кириб кетаётганида дарвозабон тўпни ушлаб олди.

40. Австралия яна ҳужумга ўтди. Рогичнинг бироз ноқулай позицияда тургани туфайли вазият йўққа чиқди.

38. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ЙЕДИНААААААКККККК!!! 1:1. Майл пенальтини аниқ амалга оширди.

36. РАҲМАТ VAR! Ушбу тизим орқали Австралия яна бир бор пенальти тепади. 

36. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Лекининг боши билан берган зарбаси бироз кучсизроқ чиқди.

34. Австралия позицион ҳужум уюштирмоқда. Улар гол уриш учун қаттиқ интилмоқдалар.

32. Симон Кьер рақиби Рогични йиқитгани учун ўйинда кичик тўхталиш бўлди.

30. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТ!!! Леки ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва пас берди. Унинг узатган тўпини Рогич дарвозага йўллай олмади. Ўта хавфли вазият бўлганди.

28. Метью Леки ҳужумга ўтди. Унинг жарима майдончаси ичига хаволатиб тепган тўпи ноаниқ кетди.

26. Тотал устунлик Австралияда. Улар тўп билан кўпроқ бўлишмоқда. Бироқ Данияда ҳужумлар кўпроқ.

24. ЗАРБАААААА!!! Йоргенсеннинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Сал қолди.

23. Рогичнинг зарбаси ноаниқ кетди. Австралия ўйинни кучайтирмоқда.

20. Австралия ҳужумга ўтганди. Бироқ жарима майдончаси ичида Томми Рогични тўхтата олишди.

17. Дания чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлганди. Бироқ футболчи тўпга етиб бора олмади.

16. Эриксеннинг тўп узатишидан кейин ҳимоячилар аниқ ўйнашди ва вазиятни юмшата олишди.

15. Аарон Муй ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди. Данияда гол уриш учун қулай вазият.

14. Австралия ҳужумга ўтишга қаттиқ интилмоқда. Ўйланг, Берт Ван Марвейк.

13. Энди данияликлар тўп билан бўлиб, темпни туширишга уринмоқда.

11. Австралия яна бир марта бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ бундан самара чиқмади.

10. Никола Йоргенсенга ажойиб тарзда тўп оширилганди. Бироқ футболчи тўпга етмади. Вазият хавфли кўриниш олмади.

9. Гол ўтказган австралияликлар бурчак зарбасига эга чиқишганди. Бироқ ҳаводан узатилган тўпни рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди.

7. ГГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ЭРИКСЕННННН!!!! Йоргенсеннинг чиройли тўп узтишидан кейин Эриксен тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 1:0!

4. Дания босимни оширмоқда. Улар узун тўп оширишлари орқали ҳужум уюштираётган бир вақтда Австралия қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бурчак зарбаси ишлаб олинди. Мэтью Лекининг боши билан берган зарбаси хавфли кўриниш олган бўлсада, голга айланмади.



3. Учрашувдаги илк зарба Томас Дилейнига тегишли бўлди. Бош билан берилган зарбага аниқлик етишмади.

2. Кристиан Эриксеннинг тўп оширишидан кейин бурчак зарбаси белгиланди.

1. Илк дақиқаларданоқ Дания ҳужумга ўтди ва жарима зарбасини ишлаб олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ ДЎСТЛАР.


- Расмий маросимлар бўлиб ўтмоқда. Оз қолди дўстлар.

- Икки давлатнинг мадҳиялари янграб ўтди.



- Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

Дания

Кристиан Эриксен - 7'

Чемпионат Мира. Группа С . 2-тур

21/06/2018, 17:00

1
:
1
Тугади

Австралия

Миле Единак - 38'

Стадион: Cosmos Arena, 40727 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
7'  Кристиан Эриксен
7'  Никлас Йоргенсен
37'  Юссуф Поульсен
59'  Юссуф Поульсен (Мартин Брейтуэйт)
68'  Никлас Йоргенсен (Андреас Корнелиус)
84'  Пионе Систо
38'  Миле Единак
68'  Робби Круз (Дэниел Арзани)
75'  Эндрю Наббут (Томи Юрич)
82'  Томас Рогич (Джексон Ирвайн)




Дания - Австралия 1:1. 40727 томошабин.
Гол: Кристиан Эриксен (7), Майл Йединак (38).
Дания: Каспер Шмейхель, Симон Кьяер, Андреас Кристенсен, Хенрик Далсгаард, Йенс Штригер, Томас Дилейни, Кристиан Эриксен, Лас Шоне, Николес Йоргенсен (Андрес Корнелиус, 68), Юссуф Йурари (Мартин Бретвейт, 57), Пионе Систо.
Австралия: Мэт Райан, Марк Миллиган, Азиз Бехич, Риздон, Трент Сейнсбури, Аарон Муй, Майл Йединак, Томас Рогич, Мэтю Лекки, Робби Крузе (Даниель Арзани, 68), Эндрью Наббут (Томми Юрич, 74).
Огоҳлантириш:  Юсуф Поулсен (37), Пионе Систо (84).

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика