UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган" Янгиликлар

Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган"

Бельгиялик тажрибали ҳимоячи Динаэль ван Буйтен икки йил аввал футболчилик фаолиятини якунлаганди. Ҳозирги кунда Бельгиянинг "Стандарт" клубида президент ёрдамчиси бўлиб ишлаёган ван Буйтен "Бавария" расмий сайтига интервью берди.


- Даниэль, нима иш билан шуғулланиб юрибсиз?
- Футболчилик фаолиятимни якунлаш осон бўлгани йўқ. Лекин қачондир бу ишни амалга оширишим керак эди. Афсуски биз 50 ёшгача футбол ўйнай олмаймиз. Айни вақтда "Стандарт" клубида иш олиб боряпман. У ерда клуб президентининг ўнг қўлиман.

- "Бавария" клуби билан алоқалар сақланиб қолганми?
- Албатта. Ҳали ҳам клубдагилар билан алоқада бўлиб турамиз. "Бавария"да мен фаолиятимнинг катта қисмини ўтказганман. Мен учун бу жамоада ўйнаш жуда муҳим бўлган. Жуда кўплаб совринларга эга чиққанман. Бу клубда нафақат соврин, муваффақият муҳим бўлган, балки "Бавария"да оила сифатида иноқ бўлиш жуда муҳим. Биз бир оила эдик.

- "Бавария"даги энг ёдда қолган воқеа қайси бўлган?
- Албатта 2013 йилга муваффақиятли мавсум. ЕЧЛдаги ғалаба жуда ёқимли бўлган. Юпп Хайнкес бошқарувидаги требл қайд этгандик. Буни унутиб бўлмайди. Лекин шуни алоҳида қайд этиш лозим, "Бавария"да ўтказган ҳар бир куним идеал тарзда ўтган. Бу ерда 8 йил ичида ажойиб дамларни ўтказдим. Мюнхенда учта нафар фарзандим туғилган. Бу ерда менинг кўплаб дўстларим бор. Фаолиятимдаги ушбу 8 йилликдан катта фахр туйғусини ҳис этаман.

- Шу йиллар мобайнида кимга қарши ўйнаш сен учун қийин бўлган?
- Франк Риберига қарши. Машғулотларда Рибери жуда қийнар эди. Унга қарши ҳаракат қилиш жуда мушкул. Ҳозир эса у ҳам бироз қариб қолган (кулади). Рақиблардан ЕЧЛда Месси даражасидаги футболчиларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика