Даниэл Алвес: "Реал"ни ютамиз деб ваъда бера олмайман, лекин курашамиз"

Aziz Tukhtamuradov
22 окт 2014, 21:00
"Барселона" футболчиси Даниэл Алвес "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Умид қиламанки, яхши ўйин кўрсатамиз. Чемпионлар Лигаси ўйинида ғалаба қозондик ва "класико"га яхши формада етиб борамиз.

"Реал"ни ютамиз деб ваъда бера олмайман. Лекин, курашамиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Барчаси майдонда хал бўлади", - дейди Алвес.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Барселона» ўйини шанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru