UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  6 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  5 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  14 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим» Янгиликлар

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»

«Андижон»нинг охирги трансфери Дамир Темиров бўлди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Дамир, фаолиятингизда янги саҳифа очиляпти. Энди сиз «Андижон»нинг янги аъзосисиз...

- Бу жамоага келганидан хурсандман. Худо хоҳласа, яхши трамплин бўлади, деб ўйлайман.

- Трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида сизнинг «Андижон»га ўтишингиз амалга ошди. Бу қандай юз берди?

- Кутиб юргандим. Жамоамни ўзгартиришим керак эди. Муҳит ўзгариши лозим эди. «Андижон» варианти пайдо бўлганидан кейин иккиланиб ўтирмасдан бу таклифга розилик билдирдим ва буни хурсандчилик билан қабул қилдим.

- Бунгача «Андижон»га қарши кўп ўйнагансиз. Қандай хотиралар қолган?

- «Андижон» ажойиб жамоа. Бу ерда қанча футболчи ўзгарса ҳам барибир ички муҳит ўзгармайди. Ҳар доим аҳил ва иноқ жамоа бўлиб қолаверади. Мен мана шундай аҳил жамоага қўшилганимдан мамнунман.

- Футболчини ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Сиз «Андижон» билан нимани кўзлаяпсиз?

- Мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва максимал натижага эришиш.

- Келган чоғингизда бош мураббий Александр Хомяков билан ҳам суҳбатлашиб олдингиз. У сизга нималар деди?

- Илиқ кутиб олишди ва менга осон бўлмаслигини айтишди. Рақобат бўлишини таъкидладилар. Рақобат бўлган жойда албатта ўсиш бўлади.

- «Бобур арена»да ўйнагансиз. Бу ерда қанақа муҳит бўлишини биласиз...

- Меҳмон бўлиб ёки мезбон бўлиб ўйнасангиз ҳам бунақа атмосферада тўп суриш футболчи учун биринчи навбатда бахт деса ҳам бўлади. Бундай муҳитда ўйин янада чиройлилашиб бораверади. Авваламбор футбол мухлислар учун ўйналади. Худо хоҳласа, «Андижон» ишқибозларини ғалабаларимиз билан қувонтирамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика