Далот Роналдунинг жамоадаги ўрнини айтди

Оқил Абдубарноев
25 июл 2022
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

37 ёшли португалиялик ҳужумчи янги мавсум олдидан жамоа билан машғулотларни бошлагани йўқ.

"Менимча, Роналду жамоамиз учун муҳим футболчи ҳисобланади.

Унинг қандайдир оилавий муаммоси борлигини биламиз. Умид қиламизки, унинг ишлари жойида", — деди Далот.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Telegraph