Daily Mail: Беккенбауэр ЖЧ-2006дан олдин Мальта ФФни сотиб олган
01 ноя 2015 14:00
Янгиликлар
Daily Mail: Беккенбауэр ЖЧ-2006дан олдин Мальта ФФни сотиб олган
ЖЧ-2006 ташкилий қўмитаси раиси Франц Беккенбауэр Мальта футбол Федерациясига пора берганликда айбланмоқда.
Беккенбауэр Мальта ФФнинг ўша вақтдаги президенти Жозеф Мифсуд билан келишган. Келишув доирасида "Бавария" ва Мальта терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳам керак бўлган.
CWL телекомпанияси ўша ўйиннинг трансляциясини 250 минг долларга сотган.
«Беккенбауэр «Бавария» билан ўртоқлик учрашувини ташкил этиш борасида иштирок этган. Менимча Мальтада Мифсуд билан шартнома тузган. Германия томони доим ҳеч қандай ёмон иш қиламганини айтиб келди. Балки улар конвертлар орқали пул беришмагандир, аммо барчаси аёнку.
Нима учун Беккенбауэр Мальтага учиб бориб Мифсуд билан учрашганини ва «Бавария» билан ўйин борасида шартнома тузганини тушунтириб берингларчи, – дейди Мальта ФФнинг ҳозирги раҳбари Норман Демаджо.
Фикрлар