

Transfermarkt портали ЦСКАнинг Қозоғистон миллий жамоаси футболчиси учун тўлаган суммани маълум қилди.
Ушбу трансфер москваликлар учун 2 млн еврога тушган. 22 ёшли футболчининг Transfermarktдаги нархи ҳам шунча кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр янги жамоаси билан беш йиллик битим имзолади ва у 19-рақам остида ҳаракат қилади.
Зайнутдинов жорий мавсум “Ростов” сафида тўртта ўйинда майдонга чиқди ва 2 бор сариқ карточка олди. Унинг донликлар сафидаги ўтган мавсумдаги статистакаси эса қуйидагича: 19 баҳс, 4 гол+2 ассист.



