“Црвена Звезда” 27 йиллик танаффусдан кейин ЧЛга қайтди
30 авг 2018 09:05
Янгиликлар
“Црвена Звезда” 27 йиллик танаффусдан кейин ЧЛга қайтди
Сербиянинг “Црвена Звезда” клуби ЕЧЛ плей офф босқичида икки учрашув натижасига кўра (0:0, 2:2) “Ред Булл”ни таслим этиб, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди.
Сербияликлар охирги марта 1991/92 йилги мавсумда ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида тўп тепишганди. 27 йиллик танаффусдан кейин ушбу жамоа яна ЧЛ гуруҳ босқичида қатнашади.
1990/91 йилги мавсумда ушбу жамоа Чемпионлар кубогида ғолибликни қўлга киритган. Улар финалда “Марсел”ни (0:0, пен 5:3) мағлуб этишганди.
Белградликлар бугун ЕЧЛ қуръа ташлаш маросимидан кейин гуруҳдаги рақибларини билиб олишади.
Айни пайтда ушбу жамоани Владан Милоевич бошқариб бормоқда.
Фикрлар