

Бугун “Сўғдиёна” мураббийлар штабига ҳаракатлари маъқул келиб, жамоа билан шартнома имзолаган футболчиларни таништирув маросими ўтказилади. Тадбир 8 июль куни соат 17:30 да “Сўғдиёна” стадионида бошланиши режалаштирилган. “Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти таништирув маросимига ОАВ ходимлари ва мухлисларни таклиф этади.
Маълумот ўрнида, таништирув маросимидан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси машғулотларининг 15 дақиқаси очиқ тарзда ўтказилади.
8 июль куни “Сўғдиёна” стадионида барча мухлисларни кўплаб сюрпризлар кутмоқда.



