UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Суперлига. 18 ёшли футболчи бир киши кам "Сурхон"га ғалаба тақдим этди ва "Бунёдкор"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди Янгиликлар

Суперлига. 18 ёшли футболчи бир киши кам "Сурхон"га ғалаба тақдим этди ва "Бунёдкор"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Coca-Cola Суперлигаси, 7-тур
СУРХОН – БУНЁДКОР 1:0
21 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00.

Гол: Асилбек Жумаев 52'
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов (99.Комрон Сайдазимов, 46), 18.Сильванус Нимели (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 90+3), 19.Нуриддин Ҳасанов (77.Асадбек Каримов, 40), 27.Асилбек Жумаев (15.Диёр Рамазонов,, 85), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 6.Артём Сокол, 16.Артём Филипосян, 22. Жавоҳир Жўраев, 25.Нодирбек Бобомуродов.

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 5.Жасурбек Ёқубов (33.Дониёр Абдуманнопов, 57), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбаржон Исматуллаев (45.Фарҳод Ўткуров,, 80), 10.Расул Йўлдошев, 11.Игорь Иванович, 15.Жасур Ҳакимов (29.Музаффар Олимжонов, 64), 17.Виктор Сотникау (36.Диёрбек Жалолиддинов, 46, 14.Аҳмаджон Анваров, 80), 22.Усмонали Исмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 57.Амир Тўрақулов.

Огоҳлантиришлар: Игорь Иванович (35), Виктор Сотникау (36), Азизбек Пирмуҳаммадов (90+9).

Четлатиш: Асадбек Каримов (72).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 18 ёшли ярим ҳимоячи Асилбек Жумаев термизликларга ғалаба олиб келди ва "Бунёдкор"нинг мағлубиятсиз серияси тугатилишига сабабчи бўлди.  

90+9. Азизбек Пирмуҳаммадов сўнгги сонияларда сариқ карточка ишлаб олди. 

90+9. Носконинг зарбасидан кейин тўп майдондан чиқиб кетди. 

90+3. "Сурхон"да алмаштириш: Сильванус Нимели ўрнига Азизбек Пирмуҳаммадов ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Иккинчи таймга 9 дақиқа қўшилди. 

85. Зарбаааа! Ивановичнинг 13 метрдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

85. Гол муаллифи Жумаев ўрнига Рамазонов ўйинга қўшилди. 

80. Диёрбек Жалолиддинов ўз ўрнини Аҳмаджон Анваровга, Акбаржон Исматуллаев эса ўрнини Фарҳод Ўткуровга бўшатиб берди. 

77. Майдондаги кураш қизғин тус ола бошлади. 

72. Танташев Асадбек Каримовнинг сариқ карточкасини қизилга алмаштирди. "Сурхон" бир киши кам бўлиб қолди.

71. Бош ҳакам VAR орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда. 

70. Асадбек Каримов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

68. Асадбек Каримовга тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

64. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ҳакимов ўрнига Олимжонов учрашувни давом эттиради. 

62. Ҳамиджонов зарба йўллайман деб, Жалолиддиновни оёғига тепиб юборди. Ҳакам вазиятга яқин тургани учун ҳолатни тўғри баҳолади. 

59. "Бунёдкор" ҳам ҳужум ташкил эта бошлади, аммо термизликлар ҳимояси ишонли ўйнамоқда. 

57. "Бунёдкор"да алмаштириш: Ёқубов ўрнига Абдуманнопов майдонга тушди. 

55. Вау! Асадбек Каримов "Бунёдкор" ҳимоясини парчалаб юборди. У ҳатто дарвозабонни ҳам алдади, аммо якунда унинг тепган тўпи Ёқубовга тегиб қолди.  

53. Зарбаааа! Каримовнинг зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтарди!  

52. ГОООООООООЛ!  Ҳамиджоновнинг узатмасидан кейин Каримов-Нимели-Жумаев учлиги кетма-кет зарба беришди. Якунда ярим ҳимоячи Асилбек Жумаев ҳисобни очишга эришди!

50. Ивановичга яхши узатма келаётган эди, аммо у офсайдда қолгани маълум бўлди. 

46. "Сурхон"да ўзгариш: Жамалутдинов ўрнига Сайдазимов баҳсни давом эттиради. 

46. "Бунёдкор"да алмаштириш: Сотникау ўрнига Жалолиддинов туширилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+2. "Бунёдкор" тайм сўнгида фаолликни ошириб, гол уриш учун ҳаракат қилмоқда. 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарбааа! Жасур Ҳакимовнинг бош билан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди. 

40. Нуриддин Ҳасанов жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Асадбек Каримов майдонга туширилди. 

38. Зарба! Ҳумоюн Шербўтаевнинг кутилмаганда жаримадан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кўриниш олди.  

36. Бир дақиқа ўтар-ўтмас Виктор Сотникау Суннатуллоҳ Ҳамиджоновни йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

35. Игорь Иванович Асилбек Жумаевги нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

32. Икки жамоа мухлислари ўйинга файз бериб туришибди. 

30. Зарба! Авазбек Ўлмасалиевнинг бурчак тўпидан кейинги зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

27. Қандай вазият! Сотникау марказда бир ўзи қолиб кетган Ивановични тўп билан таъминлай олмади. Унинг қанотдан оширган тўпи майдонни тарк этди. 

25. Асилбек Жумаев ўнг қанотдан узатмани амалга ошираман деб, тўпни осмон-у фалакка йўналтирди... 

22. Ууууух! Жасур Ҳакимовнинг финт орқали берган пасидан сўнг Игорь Ивановичнинг яқин масофадан зарба берди ва Артём Потапов "Сурхон"ни голдан сақлаб қолди! 

21. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов тўп учун кураш чоғида Игорь Ивановичга нисбатан қўполлик ишлатди. 

19. Зарбаааа!  Жамалутдиновнинг айланма зарбасидан кейин Султонов сейв намойиш этди! 

17. Носко майдон марказида Сильванусни қоидани бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

15. Зарбааа! Иззатовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Носко бош билан дарвозага йўллади. Зарбага озгина ноаниқ кетди. 

12. Асилбек Жумаев ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, жамоаси фойдасига "аут" ишлаб олди.  "Қалдирғочлар" ҳимоячиларига бу вазиятда совуққонлик етишмади. 

10. Зарбааа! Марказдаги Сильванус қанотдан ошириб берилган тўпни дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди, ноаниқ.   

8. Зарбаааа! Термизликларда биринчи хавфли вазият!  Чап қанот вакили Достон Турсуновнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди! 

6. Сильванус Нимели рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, йиқилиб тушди. Танташев ўйинни 5-10 сонияга тўхтатиб, VAR'ни тинглаб кўрди ва қоида бузиш йўқлигини аниқлаштириб олди.

4. Тамирлан Жамалутдинов чап қанотда Жасурбек Ёқубов билан тўқнашиб кетди, россиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

2. "Сурхон" бугун мезбон сифатида сариқ, "Бунёдкор" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилмоқда.  

1. Баҳс бошланди! 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

- Учрашув 17:00 да старт олади. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика