

Биз эса мазкур тур олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги серияларига назар соламиз.
— "Навбаҳор" "Нефтчи"ни меҳмонда сўнгги бор 2004 йил мағлуб этган. Самвел Бабаян шогирдларининг Фарғонадаги ғалабасиз серияси 14та ўйинни ташкил қилади.
21.03.2004. Суперлига 4-тур
"Нефтчи" - "Навбаҳор" 0:3

— "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги ягона ғалаба э 1994 йилги мавсумда қайд этилган (2:4). "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 13та ўйинга етди. Қўқонликлар 8-турда "Локомотив" устидан қўлга киритган ғалабаси ҳозиргача ягона бўлиб турибди.

— "Сурхон" "Сўғдиёна"ни 5та учрашувдан бери юта олаётгани йўқ.
— "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз сериясиси 6та ўйинни ташкил қилмоқда. Жамоа сўнгги бора 15-турда сафарда "Динамо"дан устун келганди.

— "Бунёдкор" АГМК билан 6та ўйиндан бери майдонни 3 очкосиз тарк этмоқда. Сўнгги ғалаба 2019 йилда қўлга киритилган. "Қалдирғочлар" ўз майдонларида 2017 йил олмалиқликлардан устун келишгани сўнггиси бўлмоқда.




