UZ

Сўнгги янгиликлар

16:135та гол, хет-трик ва қизил. "Олимпик" "Металлург"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:54Ҳожимат Эркинов ўзи ҳақидаги хабарга муносабат билдирди: "Клубим менга рухсат берган"  6 15:37Ямаль Роналдунинг Евродаги натижасини такрорлади  5 15:19Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади  1 15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  19 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  5 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  13 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  24 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  5 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  84

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ҳазиллашмаяпти: "Металлург" ҳам йирик ҳисобда таслим қилинди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ҳазиллашмаяпти: "Металлург" ҳам йирик ҳисобда таслим қилинди

Coca Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлига, 2-тур
"Навбаҳор" - "Металлург" - 3:0
11 март 2023 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 16:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фарруҳ Янсупов.
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев.
АВАР: Александр Сидоров.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Голлар: Жамшид Болтабоев 38, - 1:0 (Жамшид Искандеров). Жасур Яхшибоев 42, - 2:0 (Темурхўжа Абдухолиқов). Жамшид Искандеров 90+2, - 3:0 (Асадбек Собиржонов).

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов, 62), 8.Жасур Яхшибоев (17.Аброр Исмоилов, 73), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 62), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич (9.Фарруҳ Икромов, 82), 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель (6.Иброҳим Йўлдошев, 82).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 20.Музаффар Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 98.Даврон Олимжонов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров (10.Бектемир Абдуманнонов, 63), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 21.Абдужалил Маназаров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Беҳруз Шодмонов, 30.Иброҳим Ибрагимов, 91.Марко Обрадович (77.Асилбек Қаюмов, 63).
Захира: 12.Александр Лобанов, 5.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 15.Риан Исламов, 19.Эргаш Исмоилов, 26.Миркомил Абдураззоқов, 55.Филип Стаменкович, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантиришлар: Лука Чермель 32, Йован Жокич 37, Керим Палич 72, Самвел Бабаян 74 ("Навбаҳор" бош мураббийи), Аброр Тошқўзиев 86.

Четлатиш: Иброҳим Ибрагимов 74.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ




90+4. Ўйин якунланди, "Навбаҳор" - "Металлург" 3:0. 

90+3. Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

90+2. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ 3:0! Асадбек Собиржонов чап қанотда икки рақибни алдаб тўпни марказга узатди, Искандеров тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Огоҳлантириш. "Металлург". Аброр Тошқўзиев

86. Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Акмал Ортиқов қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

82. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Жокич ва Чермель ўрнига Икромов ва Йўлдошев тушди

79. Забиҳилло Ўринбоев ҳакамнинг ҳуштаги янграгандан кейин гол ураяпти. Табиийки инобатга олинмади.

74. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Иброҳим Ибрагимов "Навбаҳор" бош мураббийини ҳақорат қилгани учун майдонни тарк этди. Самвел Бабаян эса сариқ карточка олди.

73. Ўзгариш. "Навбаҳор". Яхшибоев ўрнига Исмоилов тушди

72. Огоҳлантириш. "Металлург". Керим Палич

63. Ўзгаришлар. "Металлург". Ғофуров ва Обрадович ўрнига Абдуманнонов ва Қаюмов тушди

62. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Ўрунов ва Абдухолиқов ўрнига Собиржонов ва Норхонов тушди

58. Хавфли вазият! Жасур Яхшибоев ҳозир бирга бир вазиятда гол ура олмади

55. "Навбаҳор" иккинчи таймни ҳам фаол бошлади, аммо голга тортадиган вазиятлар яратилмади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. Иброҳим Ибрагимовнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Лекин сўнгги паллада ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

42. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ЯХШИБОЕЕЕВ! 2:0. Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Яхшибоев жарима майдони ичида бир рақибни алдаб чап оёқда гол урди!

40. Жамшид Искандеров гол урди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат деб топди ва гол инобатга олинмади!

38. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД БОЛТАБОЕЕЕВ! 1:0. Искандеров тўпни аутдан ташлаб берди, Болтабоев эса жарима майдонига кириб кучли зарба билан гол урди! Ажойиб гол!

36. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Йован Жокич

26. ЗАРБАААА! Остон Ўруновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Ортиқов тўпни ушлаб олди



24. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди

22. "Металлург" тўпга эгалик қилишда фаоллликни оширди

14. ЗАРБААА! Темурхўжа Абдухолиқовнинг яқин масофадан зарбасини Ортиқов қайтарди! Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан

11. Ташаббус тўлиқ майдон эгалари томонида



8. ЗАРБАААААА! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Жамшид Болтабоевнинг боши билан дарвозага йўналтирган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

6. Хавфли вазият! Жамшид Искандеровнинг узатмасига жамоадошлари улгурмади. Акмал Ортиқов тўпни эгаллаб олди.

5. "Металлург" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача чамаси 30 метрлар масофа бор.

4. Ташаббус кутилганидек "Навбаҳор" томонида, мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика