UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  68 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11

Coca Cola Суперлигаси. Август ойида клубини алмаштириши керак бўлган футболчилар Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Август ойида клубини алмаштириши керак бўлган футболчилар

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 10-31 август саналари оралиғида очиқ бўлади.

Сардор Абдураимов ("Бунёдкор")  
Ўтган йил "Насаф"да 25та ўйинда майдонга тушган ва жамоанинг асосий футболчиси бўла олган Абдураимов "Машъал"дан ижарага олинган эди. Бу йил Муборак клуби уни Муртозаев билан бирга "Бунёдкор"га ижарага берди. Муртозаев "қалдирғочлар" сафида бир қатор ўйинларда майдонга тушиб турибди, аммо Абдураимов ҳақида бундай дея олмаймиз. Ярим ҳимоячи фақат битта ўйинда захирадан 7 дақиқага майдонга тушди холос. Агар шундай давом этадиган бўлса 2020 йил Абдураимов учун ортга ташланган қадам бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.




Илҳом Алижонов ("Қизилқум")
Ҳуқуқий жиҳатдан "Насаф"га тегишли бўлган қанот ҳимоячиси январь ойида ўтган U-23 Осиё чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этганди. Ўтган мавсум иккинчи даврада "Навбаҳор"да ижарада ўйнади ва 6та ўйинда майдонга тушганди. Бу йилги Осиё чемпионатидан кейин "Насаф"га қайтиб асосий футболчилардан бири бўлишини кутгандик, бироқ "Аждарлар" мавсум аввалида уни Навоийнинг "Қизилқум" клубига ижарага беришга қарор қилди. Ортда қолган 9та тур давомида футболчи 1тагина ўйинда 32 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")

Ўтган йил бошида "Локомотив"ни Игнатий Нестеров тарк этганидан сўнг Жавоҳир Илёсов "Темирйўлчилар" сафига кўчиб ўтганди. Маъмур Икромов билан рақобатда ғолиб бўлган Илёсов асосий посбонга айланганди ўтган йил. Бироқ Нестеровнинг дисквалификацияси якунлангач мураббийлар яна Игнатийга ишонч билдира бошлашди. Бу мавсум ҳам Илёсов асосан захирада ўтирибди. Ҳозирга қадар фақат "Сўғдиёна" билан баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган Жавоҳир Суперлиганинг кўплаб клубларида асосий посбон бўла олади десак муболаға бўлмаса керак. Бироқ Нестеров билан рақобат қилиш барибир оғир бўлмоқда.



Абдул Азиз Юсупов ("Локомотив")
2019 йилги мавсумни Термизнинг "Сурхон" клубида ўтказган Абдул Азиз Юсупов 23та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига жами 8та гол уришга эришганди. Бу йил бошида "Локомотив"га кўчиб ўтди. Бироқ янги клубда ишлар силлиқ кечмаяпти: 2та ўйин, 6 дақиқа. Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Кирилл Погребняк каби ҳужумчилар билан рақобатда ҳозирча Юсупов имкониятни бой бермоқда ва бундай вазиятда бошқа клубга ўтиб кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш анйи муддао бўларди бизнингча. Тўғри унга кутилмаганда олган жароҳати ҳам халал бераётганини қўшимча қилиш лозим.

Миркомил Лоқаев ("Навбаҳор")

Ўтган йил Самарқанднинг "Динамо" клубида асосий ҳимоячилардан ва мавсум кашфиётларидан бири бўлган Миркомил Лоқаев ҳозир қаерда? Кўпчилик "Динамо"да бўлса керак деб ўйлайди тўғрими? Йўқ мавсум бошланишига оз қолганида Лоқаев "Навбаҳор"га кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар у "Лочинлар" сафида расмий ўйинларда умуман майдонга тушгани йўқ. Фақат сўнгги турда ўйин қайдномасига киритилди холос... 2019 йил 22та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урган ҳимоячи бугунги кунда фақат ўз вақтини кутмоқда холос.

Владимир Козак ("Пахтакор")
Ўзбекистондаги энг универсал футболчилардан бири бўлган Владимир Козак ўз вақтида турли ёшдаги терма жамоаларимизда сардор эди. "Пахтакор"да ҳозир ўйнаётганлар орасида Козак 12 йилдан вақтдан буён клубда. Бироқ бу мавсум Шота Арвеладзе Владимирни майдонга туширишга шошилмаяпти. Ортда қолган 9та турда Козак Суперлигада бир дақиқа ҳам ҳаракат қилгани йўқ. Футболчи айни пайтда Ўзбекистон чемпионатидаги исталган клубнинг чап қанот ҳимояси, таянч ярим ҳимоясида бемалол асосий таркибда ўйнай олади.



Асадбек Собиржонов ("Пахтакор")

2019 йил "Бухоро"да ижарада ўйнаган Асадбек Собиржонов 23та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урган ва 3та голли пас берганди. Ўшанда Бахтиёр Ашурматов уни "Пахтакор"дан ижарага олганди. Шота Арвеладзе 2000 йилда туғилагн футболчининг ҳаракатларига юқори баҳо берди ва уни асосий жамоада олиб қолди. "Пахтакор"даги рақобат жуда юқори эканини барча билади, Собиржонов ҳозирда Достонбек Ҳамдамовга рақобатда ютқазмоқда ва айнан унинг ўрнига захирадан майдонга тушмоқда холос: 5та ўйин, 51 дақиқа.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика