UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  2 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  11 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 24-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи уч нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа Сардор Абдураимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



Бу турда "Насаф" ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ойбек Бозоров жуда ҳам фаол бўлди, бундан ташқари икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўз-ўзидан "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва йирик ғалабага эришиб кумуш медаллар учун имкониятини жуда яхшилаб олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика