UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Ўзбекистон – Уругвай. Таркиблар маълум  6 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   2 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  3 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  3 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  7 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 16-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов якунланган турда "Навбаҳор" билан сафардаги баҳсда ажойиб ўйнади. "Лочинлар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Адҳамов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига гол урди. Шу тариқа Искандар Шойқуловнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Турнинг марказий учрашувида АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб эта олди. Олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоадан устун келиб, бир кун бой бериб қўйган иккинчи ўринига қайтди. Захирадан майдонга тушган Жасур Умаров учрашувдаги ғалаба тўпини уришга муваффақ бўлди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Миржалол Қосимов 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Марказий баҳсда АГМК сафида грузиялик Элгужа Григалашвили жуда фаол бўлди. Унинг тўп узатишидан кейин унинг ҳамюрти Мате Ватсадзе гол урди. Иккинчи таймда эса рақиб дарвозабонинг хатосидан унумли фойдаланиб чиройли гол урди. Championat.asia талқинига кўра Элгужа Григалашвили 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика