

Ортда қолган 4та турда икки нафар футболчи 3тадан сариқ карточка олган ва улар учун навбатдаги огоҳлантириш дисквалификацияга айланади.
"Сўғдиёна" посбони Милан Митрович 4та ўйинда 3 бор огоҳлантирилди. Жиззах клуби 5-турни Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказади.
"Металлург" ярим ҳимоячиси Евгений Чумак ҳам 4та турда учта сариқ карточка олишга улгурди. "Металлург" кейинги турни Андижонда ўтказади.
Маълумот учун, 5-турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов ва "Сўғдиёна" ҳимоячиси Шавкат Муллажонов дисквалификация туфайли майдонга туша олишмайди. 3-турда қизил карточка олган бу футболчилар 4-турни ҳам ўтказиб юборишганди.



