UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  9 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Coca Cola Суперлига. Холмуҳаммедовнинг иккита голи "Машъал"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Холмуҳаммедовнинг иккита голи "Машъал"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 7-тур
1 июль, чоршанба
19:00 - ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ 2:0 
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко 

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 53 пенальти, - 1:0. Мурод Холмуҳаммедов 88, - 2:0.

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3.Бобуржон Акбаров, 4. Собит Синдаров (14. Авазхон Маматхўжаев, 66), 7. Шоҳназар Норбеков (20.Иқболжон Маликжонов, 66), 9.Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 85), 10.Қувондиқ Рўзиев (91.Якуба Бамба, 85), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 73), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 11. Отабек Ҳайдаров, 13. Сардор Азимов, 17. Музаффар Музаффаров,

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов (с), 5.Нажмиддин Нормуродов (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 68), 7.Ифеани Ифеани, 14. Элла Кен Арманд (10.Шерзод Темиров, 63), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев (8.Аҳрор Иноятов, 81), 23.Самандар Шукуриллаев, 33.Денис Васильев, 70.Дидар Дурдиев (11.Мўминжон Мелиев, 68), 99.Жаҳонгирбек Абдусаломов.
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 9.Никита Павленко, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 28.Убайдулло Холиқулов, 77.Иброҳим Нўъмонов.

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани 31, Элла Кен Арманд 48, Нажмиддин Нормуродов 55, Дилявер Ваниев 55 (мураббий).



Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 53', Мурод Холмуҳамедов - 88'

Суперлига. 7-тур

01/07/2020, 19:00

0
:
2
Тугади

Машъал

45'
90'
53'  Мурод Холмуҳамедов
88'  Мурод Холмуҳамедов
31'  Ифеанйи Ифеанйи
48'  Элла Кен Арман
55'  Нажмиддин Нормуродов


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ




90+3. Учрашув тугади, 2:0. 

90+2. Муҳаммаданас Хасанов учинчи голни уриши мумкин эдия...

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди

88. ГОООООООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпидан ажойиб гол урди - 2:0!

85. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Бердиев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов, Рўзиев ўрнига Якуба Бамба майдонга тушди

83. Ўзгариш. "Машъал". Сирожиддин Қўзиев ўрнига Аҳрор Иноятов майдонга тушди

77. Никита Павленконинг зарбаси кучли , бироқ ноаниқ бўлди

73. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Филип Райевац ўрнига Хамидилло Абдухамидов майдонга тушди

65. Ўзгаришлар. "Машъал". Нажмиддин Нормуродов ва Дидар Дурдиев ўрнига Мўмин Мелиев ва Сирожиддин Рахматуллаев майдонга тушишди

62. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Синдаров ҳамда Норбеков ўрнига Маликжонов ҳамда Маматхўжаев майдонга тушишди

60. Ўзгаришлар. "Машъал". Элла Кен ва Абдусаломов ўрнига Никита Павленко ва Шерзод Темиров майдрнга тушишди

58. ЗАРБАА! Бердиевнинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Акс холда супергол кўрар эдик

57. "Машъал" қарши ҳужумда икки нафар ҳимоячига қарши уч киши бўлиб борди. Рустамов марказий ҳимояда аъло даражада ўйнаб хавфни бартараф қилди

55. Огоҳлантириш. "Машъал". Нажмиддин Нормуродовга ҳамда эътироз билдиргани учун меҳмонлар мураббийи Дилавер Ваниевга сариқ карточка кўрсатилди

53. ГООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди - 1:0.

52. ПЕНАЛЬТИ! "Машъал" дарвозаси томон!

50. ЗАРБААААААААААААА! Дидар Дурдиевда қулай вазият бўлган эди. У яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади! 

48. Огоҳлантириш. "Машъал". Элла Кен Арманд

47. Меҳмонлар Қувондиқ Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнашди, тиббий ёрдам кўрсатилди

46. Райевацнинг бош билан берган зарбасииии...салгина ноаниқ бўлди

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи таймда ҳисоб очилмади 

45+1. ЗАРБА! Жаримадан йўллаган зарбани Ботирали Эргашев қайтарди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. ЗАРБА! Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди

37. Ўйин темпи бироз тушгандек

33. ЗАРБААААААААААААААААААААА! Дидар Дурдиев бир метрдан гол ура олмади! 

31. Огоҳлантириш. "Машъал". Ифеани Ифеани

29. ЗАРБАА! Сирожиддин Қўзиев олис масофадан Ботирали Эргашевнинг хушёрлигини синаб кўрмоқчи бўлди, зарба кучсиз чиқди

25. ЗАРБААААААААААА! Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг Норбеков боши билан тўпни дарвозанинг олис бурчаги томон йўналтирди. Давроновдан ажойиб сейв!

23. Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. 25 метрлардан Холмуҳаммедов йўллаган зарбадан сўнг тўп жонли деворга тегиб, сўнг дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

19Кейинги ҳужумда эса Бердиевнинг аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Анча хавфли зарба бўлган эди

18. Йосовичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди

17. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарасига чиқариб юборди.

12. Денис Васильевга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда, барчаси жойида у майдонга қайтди

10. Бугун "Машъал" жамоаси илк бор барча легионер футболчиларини майдонга туширди

7. Ҳар икки жамоа вакиллари навбат билан ҳужумларни ташкил этишмоқда. Аниқ зарба ҳозирча йўқ

2. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси мезбонлар томонидан амалга оширилди. Ноаниқ чиқди

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Қўқон-1912" ва "Машъал" ўртасидаги баҳснинг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлади .





Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика