UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  3 22:25АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  13 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  11 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  14 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  24

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви Янгиликлар

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви

Бугун Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.

"Динамо" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик 17:00да старт олади. Бугун ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак, чунки иккинчи давра бошланганидан бери "Динамо" ҳам, "Бухоро" ҳам ғалаба нашидасини сургани йўқ. 

Хусусан "Динамо" фақат мағлубиятга учраб келаётган бўлса, "Бухоро" иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этди. "Динамо" аслида кетма-кет бешта ўйиндан бери ютқазяпти. Бу жамоа биринчи даврада ҳартугул ўзини кўрсата олганди, аммо иккинчи даврада ҳозирча мағлубиятлардан боши чиқмай қолди. 

Самарқандликлар охирги марта уйда "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган, шундан бери Даврон Файзиев шогирдлари "Бунёдкор"га қарши икки марта, шунингдек "Локомотив", "Қўқон-1912", "Қизилқум" жамоаларига қарши майдонга тушиб бу ўйинларда ҳам имкониятни бой беришди. 

"Бухоро" эса охирги марта "Андижон" билан кечган учрашувда уч очкони қўлга киритган. Иккинчи давра бошланганидан бери бухороликлар ҳали ғолиб чиқишгани йўқ. Биласизми? "Бухоро" қаторасига бешта ўйиндан бери сафарда фақат мағлубиятга учраб қайтмоқда. Бу жамоа шу пайтгача сафарда бир марта зафар қучган: Қўқонда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

Динамо

Суперлига. 18-тур

27/08/2019, 17:00

3
:
0
Тугади

Бухоро

Андрей Сидоров - 68', Саламат Қутибоев - 70', Сардор Сулаймонов - 73'

45'
90'
68'  Андрей Сидоров
70'  Саламат Қутибоев
73'  Сардор Сулаймонов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика