Coca Cola Суперлига. Бугун "Бухоро" - АГМК ва "Металлург" - "Машъал" ўйинлари бўлади

Narzulla Saydullayev
29 авг 2020, 10:58
Бугун Суперлигада биринчи давра ўз якунига етади.

БУХОРО – АГМК
29 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имамов

Бу мавсум бир марта ғалабага эришган "Бухоро" ҳали мағлуб бўлмаган АГМК билан ўйнайди.

Жамоалар ҳозирга қадар ўтказилган 22 учрашувда тенг ҳисобда, яъни 9 маротабадан ғалабага эришишган. Қолган 4 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати АГМК фойдасига: 35-25.

Ўтган мавсум "Бухоро" иккала ўйинда ҳам бу жамоага ютқазмаган - 0:0 ва 2:1.

"Бухоро" мезбонлиги остида ўтган охирги 4та ўйинда АГМК 4 бор мағлуб бўлган. Сўнгги марта Олмалиқ клуби бу жамоани сафарда 2015 йилда мағлуб этган.





МЕТАЛЛУРГ – МАШЪАЛ
29 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Олим Абдувосилов, Ойбек Калахўжаев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 30 бор тўқнаш келишган. Шундан 14тасида "Машъал", 9тасида "Металлург" ғолиб бўлган. 7 та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбати "Машъал" фойдасига: 49:43.

Ўзаро охирги икки учрашувда "Машъал" ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ва ғалабага эришган. Сўнгги бор "Металлург" 2016 йилги мавсумда бу жамоани мағлуб этган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia